16:25 / 08.05.2017
8973

Ўрта Ер денгизида навбатдаги фожиа: 80 нафар мигрант чўкиб кетди

Фото: Anadolu

Ўрта Ер денгизида ичида мигрантлар бўлган кема ағдарилиб кетди: 80 киши ҳалок бўлди. Улар Ливиядан Италия соҳиллари томон йўл олишаётганди, деб хабар бермоқда ANSA ахборот агентлиги.

Бортда ҳаммаси бўлиб 120 киши бўлган. Қутқарилганлар Италия соҳилни қўриқлаш хизмати кучлари ёрдамида Сицилия оролидаги Поццалло портига олиб кетилди.

Порт жойлашган Рагуза шаҳри прокуратураси ҳодисани текширишга киришди.

Top