Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
Қайд этилишича, Трамп лавозимига киришганининг дастлабки олти ойи давомида Вашингтонда миграция ходимлари ҳафтасига ўртача 12 нафар мигрантни ушлашган.
Фото: Adrees Latif/Reuters
Доналд Трампнинг Вашингтонда жиноятчиликка қарши курашиш чоралари ортидан АҚШ пойтахтида ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди, деб хабар берди CNN телеканал.
"7 августдан буён федерал ходимлар Колумбия округида қонуний иммиграцион мақомга эга бўлмаган 300 кишини ҳибсга олди... бу одатий ҳибсга олиш ҳолатларидан ўн баробар юқори", - дейилади телеканал хабарида.
Қайд этилишича, Трамп лавозимига киришганининг дастлабки олти ойи давомида Вашингтонда миграция ходимлари ҳафтасига ўртача 12 нафар мигрантни ушлашган.
Аввалроқ Трамп пойтахтни «жиноятчилик, қон тўкилиши, тартибсизлик ва фалокатлардан» ҳимоя қилиш учун «Вашингтондаги фавқулодда хавфсизлик ҳолати» туфайли турли штатлардан 2 мингга яқин Миллий гвардия аскарлари ва ҳарбийларни юборган эди.
Мавзуга оид
11:25 / 16.03.2026
Аҳрор Бурҳонов Вашингтонда Ўзбекистоннинг илк бош консули бўлди
11:55 / 14.03.2026
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
13:01 / 07.03.2026
АҚШ ва Венесуэла дипломатик муносабатларни тикламоқда
16:23 / 13.10.2025