Путин отаси сурати билан "Ўлмас полк" юришида иштирок этди
9 май куни Россия президенти Владимир Путин Москвада ўтаётган "Ўлмас полк" юриши иштирокчиларига Қизил майдонда қўшилди ва улар билан бирга Васильевск қиялигигача юриб ўтди. У сўнгра юриш иштирокчилари билан хайрлашиб, Спасск минораси орқали Кремлга қараб кетган. Путин юришда отаси Владимир Спиридонович Путиннинг суратини олиб ўтди.
Путин "Ўлмас полк" юришида учинчи марта иштирок этмоқда. Унинг отаси фронтда НКВДнинг қўпорувчилик отрядида хизмат қилган ва операциялардан бирида жароҳатланган.
"Ўлмас полк" акцияси Россияда ва бошқа давлатларда Ғалаба куни ўтказилади. Бу акция давомида одамлар Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган яқинларининг суратларини олиб ўтадилар. Биринчи марта бу акция Томск шаҳрида ўтказилган. 2015 йилда ушбу акция давомида бутун Россия бўйлаб 12 млнга яқин одам иштирок этган. Шундан кейин "Россия ўлмас полки" деб аталган фуқаролик-ватанпарварлик жамоатчилик ҳаракати ташкил этилган.
Жорий йилда акция 10-маротаба ўтказилди. Ўтган йили ушбу акция 50 та давлатда бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
11:20 / 30.10.2024
ОАВ: Путиннинг соқчилари тасодифан унинг ҳаракатланишини ошкор қилиб қўйди
10:40 / 30.10.2024
FT: Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
21:52 / 29.10.2024
Путин ядровий тийиб турувчи кучларни синовдан ўтказди
00:36 / 29.10.2024