Спорт | 23:38 / 09.05.2017
11854
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси ҳам ОЧЛни йирик мағлубият билан тугатди

Осиё чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган «Ал-Аҳли» ва «Локомотив» жамолари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Салмин Ҳамис Маъмур Икромовнинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада рақибнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди ва унга ташланган Маъмур Икромовнинг елкасига теккан ҳолда дарвозага бориб тушди. 72-дақиқада Асамоа Гьян Ислом Тўхтахўжаевнинг хатосидан фойдаланди ва тўпни Икромовнинг устидан ошириб дарвозага йўллаб қўйди.

Бу ҳали ҳаммаси эмасди. 77-дақиқага келиб, Эвертон Рибейру Кахи Махарадзени тезликда ортда қолдириб кетди ва у ҳам Икромов билан бирга бир вазиятга чиқиб унинг устидан тўпни олиб ўтиб, кейин бўш дарвозага тўпни йўллади. Натижада якуний ҳисоб 4:0 кўринишини олди.

«Бунёдкор» ортидан «Локомотив» ҳам сўнгги турни йирик мағлубият билан тугатди ва гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалай олмади. Натижада ОЧЛнинг бу йилги баҳслари Ўзбекистон жамоалари учун гуруҳ босқичидаёқ якунига етадиган бўлди.

ОЧЛ, 6-тур

«Ал Аҳли» - «Локомотив» 4:0 (1:0)

Голлар: Салмин Ҳамис (26), Маъмур Икромов (59, автогол). Асамоа Гьян (72), Эвертон Рибейру (77).
«Ал-Аҳли»: Мажид Носир, Салмин Ҳамис, Асамоа Гьян (Волид Ҳусайн, 78), Ҳабиб Фардан (Волид Амбар, 81), Волид Аббос, Исмоил ал-Ҳаммадий, Эвертон Рибейру, Ҳамис Исмоил, Саид Аҳмад, Абдулазиз Ҳайкал (Муҳаммад Сабил, 82), Абдулазиз Санқур  
«Локомотив»: Маъмур Икромов, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Диёр Туропов, 79), Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Мурод Бобожонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Муҳаммад Коне (Тимур Кападзе, 61), Жалолиддин Машарипов (Қувондиқ Рўзиев, 67)
Огоҳлантиришлар: Олег Зотеев (17), Ислом Тўхтахўжаев (58).

Мавзуга оид