Черногориянинг НАТОга кириши баённомаси альянснинг барча давлатлари томондан имзоланди
Черногория ҳукумати твиттердаги аккаунтида НАТОга аъзо барча 28 та давлат Черногориянинг НАТОга кириши ҳақидаги баённомани имзолаганини маълум қилди.
"НАТОга кириш ҳақидаги баённома имзоланди! Иттифоқдошлар ва ҳамкорларга раҳмат!", деб айтилган хабарда.
Черногория бош вазири Душко Марковичнинг айтишича, альянсга кириш мамлакат ва бутун Болқонга барқарорлик ва иқтисодий наф келтиради.
"Ишонаманки, жиддий сармоячилар, авваламбор Ғарбдан, Черногория НАТОнинг бир қисми эканлигини муносиб баҳолайдилар. Бу давлат учун тинчлик ва барқарорлик кафолатидир, демакки, инвестициялар учун ҳам кафолат ҳисобланади", деб айтган Маркович.
Унинг айтишича, 2017 йилнинг дастлабки 2 ойида мамлакатга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг нетто-оқими 64,6 млн долларни ташкил қилган, бу эса ўтган йилнинг шу давридагидан анча кўпроқдир. 1 май куни Черногория мудофаа вазирлиги мамлакатнинг НАТО бюджетига ҳар йиллик бадали 450 минг еврони ёки альянснинг йиллик бюджетидан 0, 027 фоизни ташкил қилишини маълум қилган.
Аҳолиси 620 минг кишилик Черногория собиқ Югославия республикаларидан энг кичиги ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:30
РФ ТИВ Украинанинг НАТОга аъзолиги бўйича «немис модели»ни рад этди
16:00 / 30.10.2024
Зеленский Шимолий кенгашни Украинани НАТОга таклиф қилишга чақирди
22:49 / 28.10.2024
НАТО КХДР аскарларига қарши нима қилмоқчи?
09:50 / 25.10.2024