Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФҚБнинг собиқ директори разведка бўйича қўмита йиғилишида иштирок этишдан бош тортди
Фото: Reuters
АҚШ президенти томондан ўз лавозимидан бўшатилган, Федерал қидирувлар бюросининг собиқ директори Жеймс Коми АҚШ конгресси сенатидаги разведка бўйича қўмита йиғилишида иштирок этишни истамади ва ёпиқ йиғилишга таклифдан бош тортди.
Бу ҳақда сенатор Ричард Беррга иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди. Беррнинг айтишича, қўмита кейинги ҳафтада ўтадиган йиғилишда Комини эшитмоқчи эди.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 9 май эрталаб Комини истеъфога чиқарди. ФҚБ директори лавозимини ким эгаллаши ҳозирча номаълум. Ҳозирча бюрони Комининг ўринбосари лавозимини эгаллаган Эндрю Маккабе бошқариб туради.
Мавзуга оид
14:18 / 17.03.2026
Полша яна бир Россия разведка самолётини тўхтатиб қолди
20:32 / 08.03.2026
АҚШ Россиядан Эронга разведка маълумотларини бермасликни сўради
22:06 / 06.03.2026
WP: Россия Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектлари тўғрисидаги маълумотларни бермоқда
19:33 / 24.02.2026