Жамият | 10:44 / 14.05.2017
23027
1 дақиқада ўқилади

Президент давлат телеканаллари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия ташкил қилди

Фото: Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

Ўзбекистон президенти томонидан Миллий телерадиокомпания фаолияти чуқур ўрганиб, хорижий тажриба асосида телеканаллар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқадиган комиссия тузилди.

Комиссиянинг асосий вазифаси сифатида соҳада мавжуд бўлган камчиликларни ҳамда хорижий телеканаллар тажрибасини яқиндан ўрганиб чиқиш ва телерадиоузатиш тизимининг самарадорлигини тубдан ошириш белгиланган.

Комиссия Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолияти бўйича махсус сўровнома ўтказади.

Барча бу борада ҳамкорлик қилиши ва миллий телерадиокомпания фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги ўз таклифларини билдириши мумкин. Барча таклифлар комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Таклифлар ушбу ҳавола орқали йўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, президент матбуот котиби Асад Хўжаев ОАВ билан учрашувида айни дамда Миллий телерадиокомпания фаолиятини такомиллаштириш учун концепцияни ишлаб чиқиш бўйича кенг қамровли иш олиб борилаётгани ҳақида айтиб ўтганди.

Мавзуга оид