Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамда шу йил март ойи Ҳелсинкида бўлиб ўтиши режалаштирилган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Финландия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама алоқаларни янада фаоллаштиришга қаратилган инвестициявий келишувлар ва экспорт шартномаларини имзолашга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири бошчилигида делегациянинг Финландия пойтахтига ташрифини амалга ошириш тўғрисида келишилди.