Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Фото: AP
Ҳиндистоннинг Биҳар штатида йўловчи автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлиб, 50 киши жабрланган. Бу ҳақда PTI полицияга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Қурбонлар орасида икки нафар вояга етмаганлар ҳам борлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, жабрланганлардан 12 нафарининг аҳволи жуда оғирлиги таъкидланмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси ярим тунда Навада округида рўй берган. Полиция вакили Авадхеш Кумар сўзларига кўра, ҳайдовчи транспорт воситаси бошқарувини йўқотгани сабабли зовурга қулаб тушган. Полиция вакилининг айтишича, ҳайдовчи рулда ухлаб қолгани ҳам эҳтимол.
Мавзуга оид
10:41 / 09.01.2026
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
10:20 / 08.01.2026
Тошкентда Onix автомобили ГАЗ-63 билан тўқнашди, йўловчи вафот этди
23:10 / 07.01.2026
«Telsartan H» дори воситасининг айрим партияси муомаладан қайтариб олинади
16:53 / 06.01.2026