Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ фарзандлар ҳам бўладими ёки суд ижрочиларининг янги ташаббуси
Дунё яралибдики инсоният жамият билан доим ўзаро муносабатларда. Жамиятнинг асосини эса – оила ташкил этади. Оила – бу нафақат икки инсон иттифоқи, балки келажак пойдеворидир. Ҳозирги кунда баъзи оилаларнинг пойдевори қулаётгани янгилик эмас. Бундан нафақат катталар, шу қаторда мурғак қалблар ҳам азият чекмоқда.
Суд департаменти матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, бугунга келиб тушаётган ижро ҳужжатларининг 60 фоизи алимент билан боғлиқ ҳужжатларни ташкил этади.

Бу ҳолатларни камайтириш юзасидан Суд департаменти томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Наманган вилоятида вояга етмаганларнинг моддий таъминоти учун алимент тўловчи шахсларнинг масъулиятини янада ошириш ва тўловларнинг мунтазамлигини таъминлаш, қонунларга сўзсиз амал қилиш мақсадида, Наманган шаҳрининг марказий кўчаларига алиментлар ўз вақтида тўлаб бориш мавзусида бир неча баннерлар жойлаштирилди.


Ҳозирда бу каби баннерларни вилоятнинг туман марказларига ҳам жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 04.07.2026
Наманганда нарколаборатория фош этилди
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026