Жамият | 09:40 / 17.05.2017
7882
1 дақиқада ўқилади

15 май куни Тошкентда 3 та ЙТҲ рўй берди, бир киши вафот этди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда 2017 йил 15 май куни қайд этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва аниқланган қоидабузарликлар юзасидан маълумот берди.

Хусусан, 2017 йилнинг 15 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 2 нафар шахс тан жароҳати олиб, 1 нафар шахс вафот этган.    

2017 йилнинг 15 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2317 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 718 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 28 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 15 май куни жами 1151 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 591 тасини светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 560 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликларини ташкил этди. 

Мавзуга оид