Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Қирғизистонга 100 миллион доллар ажратишга қарор қилди
Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси “Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумати ўртасида евроосиё иқтисодий интеграцияси шароитларида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги Битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тасдиқлади, деб хабар бермоқда ТАСС.
“Битимга кўра, Қозоғистон Қирғизистон Республикасига Евроосиё иқтисодий иттифоқига интеграция жараёнида кўмак бериш мақсадида 100 миллион АҚШ долларилик ёрдам кўрсатади”, - дея маълум қилди Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменов.
Унинг таъкидлашича, ёрдам Қирғизистоннинг ЕОИИга қўшилиши бўйича “йўл хариталари”да назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган.
“Хусусан, ЕОИИ божхона чегарасининг қирғиз қисмидаги божхона инфратузилмасини яхшилаш, Қирғизистон Республикаси санитария, ветеринария ва фитосанитар тизимини ЕОИИ талабларига мос келтириш бўйича ҳаракатларга йўналтирилди”, - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Шунингдек, аниқлик киритилишича, ёрдам босқичма-босқич, техник кўмак тўғрисидаги алоҳида ҳукуматлараро баённомаларга мувофиқ тақдим этилади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026