Жаҳон | 20:59 / 18.05.2017
7200
1 дақиқада ўқилади

Патрушев: МДҲда виза тартиби киритилиши интеграция жараёнини тормозлаши мумкин

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари билан виза тартиби киритилиши МДҲ ҳудудида интеграция, иқтисодиёт ривожланиши ва гуманитар ҳамкорлик жараёнини тормозлаши мумкин, деб айтди.  

"Россия жамиятида МДҲ давлатлари билан, айниқса Санкт-Петербургдаги терактдан кейин, виза тартибини киритиш ҳақида баҳс-мунозаралар тўхтамаяпти, бироқ бундай қарорнинг қабул қилиниши Ҳамдўстлик ҳудудида интеграцион жараёнлар, иқтисодиётни ривожлантириш ва гуманитар ҳамкорликни тормозлаши мумкин", деб айтди Патрушев "Российская газета" нашрига берган интервьюсида. 

Мавзуга оид