Шавкат Мирзиёев «Янгиер» кичик саноат зонасига ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев Янгиер шаҳридаги «Янгиер» кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Давлат раҳбарининг 2017 йил 30 мартдаги қарорига мувофиқ «Янгиер» кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад шаҳар саноати салоҳиятини ривожлантириш, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш, замонавий ишлаб чиқаришни ташкил қилишга инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда ички ва ташқи бозор учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароит яратишдир.
Давлат раҳбари ушбу кичик саноат зонасининг имкониятлари, лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги билан қизиқди.
Тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбатда яратилган қулай ишбилармонлик муҳитидан самарали фойдаланиб, рақобатдош маҳсулотлар турларини кўпайтириш, хорижлик ишбилармонлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва экспортни ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди.
Президент саноат зонаси ҳудудидаги собиқ «Янгиерйўлиндустрия» унитар корхонасининг бўш турган биносини кўздан кечирди. Ҳудуди тўққиз гектар бўлган мазкур корхона «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти таркибига ўтказилиб, унинг негизида Янгиер темир-бетон ва металл конструкциялари ишлаб чиқариш заводи ташкил этилмоқда. Мазкур заводда йилига 83 минг куб метр темир-бетон маҳсулотлари, 5,5 минг тонна металл конструкциялари ишлаб чиқариш, 15 кўприк ва йўл ўтказгични қуриш ва таъмирлаш мўлжалланмоқда. Ушбу лойиҳа учун 80 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритилади. Натижада 1250 янги иш ўрни яратилади.
Шавкат Мирзиёев ушбу корхона вилоятдаги муҳим саноат объектларидан бири экани, бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талаб юқори бўлишини қайд этди.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024