Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Европа киноси фестивали ўтказилади
Жорий йилнинг 22-28 май кунлари Тошкентда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этаётган Европа киносининг V фестивали бўлиб ўтади.
Европа киносининг V фестивали доирасида ўзбекистонлик томошабинлар 11 Европа давлати маҳсулоти бўлган 13 та бадиий, ҳужжатли ва мультипликация фильмларини кўрадилар. Кинофестивалда кўрсатилиши учун Буюк Британия, Венгрия, Германия, Испания, Латвия, Словакия, Словения, Швейцария, Финляндия, Франция ва Чехия элчихоналари ва маданият ташкилотлари ўз фильмларини тақдим этдилар. Бир қатор картиналар нуфузли миллий ва халқаро мукофотлар совриндорлари ҳисобланади.
«Ўзбеккино» МА бош директори Отабек Мусаев ва ЕИ делегациясининг раҳбари элчи Эдуардс Стипрайс барча кино мухлисларини фестиваль доирасидаги текин сеансларга Алишер Навоий номидаги Кино саройига (собиқ "Панорама" кинотеатри) таклиф этадилар.

Барча фильмлар асар асл тилида, рус тилидаги субтитрлар билан намойиш этилади. Кинофестиваль "Қирол сўзлайди " (The King's speech) номли ҳақиқий воқеаларга асосланган машҳур Британия фильми билан очилади.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026