Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорвоқ сув омборидан сув чиқиши натижасида Чирчиқ дарёси сатҳи кўтарилди, қатор хонадонларда сув босиш хавфи келиб чиққан
Жорий йилнинг 18 май куни соат 17:40 да Чорвоқ сув омборидан 800 м3/сек. дан зиёд сув чиқиши натижасида Чирчиқ дарёси сув сатҳи кўтарилиши кузатилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўша куни соат 23:30 да “Чирчиқ” дарёсининг Қуйичирчиқ тумани ҳудудининг чап қирғоғида қирғоқларнинг емирилиши ва қисман қирғоқларга сув чиқиши кузатилган. Бу эса “Абай” ҚФЙ “Тожик овул” маҳалласидаги 28 та хонадонга (132 нафар фуқаро) сув босиш хавфи келиб чиққан.
Шунингдек, “Янги ҳаёт” ҚФЙ “Охунбобоев” аҳоли яшаш пунктидаги 8 хонадоннинг ҳовлиларига сув кирган, аммо уларнинг асосий яшаш уйларига зарар этмаган.
Воқеа содир бўлган жойга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимияти, Ўзгидромет, Ўзавтойўл, ИИБ ходимларидан иборат тезкор Штаб ташкил қилинган.
Тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида, 19 май куни 10:00 гача 50 нафар ходимлар, 4 та “ MAN”, 3 та “SAMSUNG” автомашиналари, 3 та погрузчик, 1 та автокран, 1 та булдозерлар жалб қилиниб, 35 м қирғоқ жойига темир-бетон, ҳарсанг тошлар ташланиб, Чирчиқ дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди.
Натижада, Қуйичирчиқ туманидаги “Абай” ҚФЙ “Тожик овул” маҳалласи ҳудуди, “Янги ҳаёт” ҚФЙ “Охунбобоев” аҳоли яшаш пункти ҳудудларига сув тошқини хавфи бартараф этилди, Чирчиқ дарёсидаги оқаётган сув хажми 100 м3/сек. га камайган.
Ҳозирги вақтда Қуйичирчиқ туманидаги “Абай” ҚФЙ нинг “Тожик овул” маҳалласи ҳудуди ва “Янги ҳаёт” ҚФЙ нинг “Охунбобоев” аҳоли яшаш пункти ҳудудларида қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:55 / 27.06.2026
Чирчиқда каналга тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:30 / 16.06.2026
Чирчиқ бўйида янги ишбилармонлик ва дам олиш ҳудуди ташкил этилади
20:57 / 11.06.2026