Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари канал сувида оқиб кетаётган фуқарони қутқариб қолди. Ҳушсиз ҳолатда бўлган шахсга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва унинг ҳаёти сақлаб қолинди.
ФВВ маълумотига кўра, воқеа кеча соат 13:00 атрофида Чирчиқ шаҳридаги “Шарқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналида содир бўлган.
Канал қирғоқларида профилактик ўрганиш ишларини олиб бораётган қутқарувчилар сув оқимида ҳаракатсиз ҳолда оқиб кетаётган фуқарони пайқаб қолган. Шундан сўнг улар зудлик билан сувга шўнғиб, фуқарони қирғоққа олиб чиққан.
Ҳушсиз ҳолатда бўлган фуқарога қутқарувчилар томонидан воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Маълум қилинишича, ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган. Сузишни билмагани сабабли эса кучли сув оқими уни олиб кетган.
ФВВ фуқароларни сув ҳавзалари ва каналлар атрофида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Мавзуга оид
13:28 / 07.07.2026
Бўстонлиқда қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
09:55 / 27.06.2026