Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй ҳуқуқшунослари Трампнинг эҳтимолий импичментига тайёргарлик кўришмоқда
Фото: via Getty.
Оқ уй ҳуқуқшунослари АҚШ президенти Дональд Трамп унга нисбатан эҳтимолий импичмент эълон қилинишига қарши кураша олиши учун импичмент имкониятларини ўрганишни бошлашди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.
Шу билан бирга Оқ уй вакиллари импичмент эълон қилиниш имконияти паст, деб ҳисоблашмоқда. Бу фикр республикачилар орасида ҳам, демократлар орасида ҳам билдирилган.
Телеканал берган маълумотларга кўра, ҳуқуқшунослар ўтган ҳафтада импичмент бўйича мутахассислар билан маслаҳатлашишни ва жараённинг ишлаш механизмлари ҳақида маълумот тўплай бошлашган.
Трампнинг лавозимидан четлатилиши ҳақидаги фикрлар у билан боғлиқ можаролар сабабли анчадан бери ОАВда ёритилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 09.04.2026
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
18:34 / 01.05.2025