22:59 / 21.05.2017
6659

Хоккей, ЖЧ-2017: Россия бронза медалини қўлга киритди

Фото: Александр Сафонов

Хоккей бўйича Россия терма жамоаси Германияда ўтаётган жаҳон чемпионатида 3-ўрин учун учрашувда Финляндияни мағлуб этди. "Ланксесс-арена" стадионида ўтган учрашув 5:3 ҳисоби билан якунланди.

Россия учун дастлабки 2-бўлим муваффақиятли ўтди: россиялик хоккейчилар рақиб дарвозасига 4 та шайба киритдилар. Шайбаларни Никита Гусев, Владимир Ткачев ва Богдан Киселевич киритдилар. 

Бироқ 2-бўлимнинг охири ва 3-бўлимда финлар фаоллашиб, ҳисобни 4:3 кўринишига келтирдилар. Финлардан шайбаларни Микко Рантанен, Микко Лехтонен ва Вели-Матти Савинайнен киритдилар. 

Шундан кейин Никита Кучеров Россиянинг 5-шайбасини киритиб, жамоасининг бронзани қўлга киришдаги имкониятини янада мустаҳкамлади.

Эслатиб ўтамиз, олтин медаллар учун Канада ва Швеция ўртасидаги финал учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

ЖЧ-2017. 3-ўрин учун учрашув

Россия – Финляндия – 5 : 3 (1:0, 3:1, 1:2)

Шайбалар: 1:0 – Гусев (Антипин, Ничушкин) – 06:58 (5x5); 2:0 – Ткачёв (Ничушкин, Зуб) – 21:48 (4x5); 3:0 – Гусев (Панарин, Дадонов) – 27:01 (5x4); 4:0 – Киселевич (Наместников, Ничушкин) – 28:16 (5x5); 4:1 – Рантанен (Фильппула) – 39:33 (5x5); 4:2 – Лехтонен (Ахо) – 41:16 (5x5); 4:3 – Савинайнен (Рантанен, Ахо) – 45:29 (5x4); 5:3 – Кучеров (Гусев, Белов) – 48:03 (5x5)

Top