Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда жазирама туфайли мингга яқин киши шифохонага ётқизилди
Япониянинг аксар ҳудудида жазирама об-ҳаво ҳукм сураётгани аҳолининг кекса қатламига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунинг натижасида бир ҳафта мобайнида мингга яқин киши шифохоналарга ётқизилди. Жабрланганларнинг ярмига яқини 65 ёшдан катта кишилардир.
Япония тез тиббий ёрдам хизматининг 15-21 май кунларига доир тақдим этган маълумотларида шу ҳақда сўз боради. Бунда энг жиддий жабрланганлар Токио шаҳри ва Аити, Осака, Хёго, Саитама ва Канагава префектураларида экани таъкидланган.
Япония бош метеорология агентлигига кўра, жазирама об-ҳаво яқин кунларда мамлакатнинг катта қисмида сақланиб туради. Мутахассислар ҳаво ҳарорати юқорилагани сабабли совутгичлардан фойдаланиш, очиқ ҳавода қуёш тиғида кўп қолмаслик ва кўп сув ичишни тавсия қилишмоқда.
Мавзуга оид
15:01 / 13.07.2026
Аномал иссиқ сабаб бутун республика бўйлаб боғчалар ёпилиши мумкин
12:59 / 13.07.2026
ССВ жазирамадан сақланиш бўйича ўз тавсияларини берди
11:05 / 13.07.2026
Қуёш ва иссиқ уришидан қандай сақланиш керак?
13:57 / 12.07.2026