Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази ташкил этилмоқда
Ўзбекистон хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси тузилмасида тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази ташкил этилмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати Вазирлар Маҳкамасининг 18 апрелдаги қарорига асосан хабар берди.
Марказ хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил этади. Улар бизнес юритиш асослари, бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолиятидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа йўналишлар бўйича ўқитилади.
Марказ тадбиркорларга ходимларни танлаш ва уларни ўқитиш ҳамда профессионал малакасини оширишда ҳам кўмак кўрсатади.
Тадбиркорлик фаолияти асосларига ўқитиш Республика маркази қуйидаги манзил бўйича жойлашади: Тошкент шаҳри, Чиланзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55 уй.
Мавзуга оид
10:07 / 03.03.2025
Бир қатор хўжалик юритувчи субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
11:47 / 03.12.2024
BBC ўзбекистонлик тадбиркор — Дилором Йўлдошевани «дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли 100 аёл» рўйхатига киритди
17:02 / 28.11.2024
«Кафолатланмаган тадбиркорлар». Пойтахтдаги юзлаб корхоналар газдан узиб қўйилди
15:19 / 08.11.2024