Тошкентда жиддий ЙТҲ рўй берди, бир йўловчи вафот этди
Тошкент шаҳрида ЙТҲга учраган “Матиз” автоуловининг йўловчиларидан бири вафот этди, деб хабар бермоқда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси.
Маълум бўлишича, 2017 йил 23 май куни тахминан соат 16:30 да, ҳайдовчи Холматов Шерзод (маълумотлари ўзгартирилган) “Матиз” русумли автоуловни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, бошқарувни йўқотган ҳолда, йўл четига чиқиб кетган ва катта тезликда пиёдалар йўлаги темир панжара устунига тўқнашган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автоуловнинг 3 нафар йўловчилари турли хил даражадаги тан жароҳатлари олган ва уларнинг бири шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситасини фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
09:00 / 23.10.2024
Тошкентдан Ханчжоуга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
09:40 / 22.10.2024
Тошкент яна дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида ўнликка кирди
18:29 / 21.10.2024