Ўзбекистон ва Тожикистон вазирликлараро маслаҳатлашув ўтказди
24-25 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун Тожикистон Републикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Парвиз Содиқий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
Маслаҳатлашувлар давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризациядан ўтказилди, томонлар кўриб чиқаётган ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар чоғида халқаро шартномаларни тузиш ва уларнинг бажарилиши борасида Ўзбекистон ва Тожикистон қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар тўғрисида ҳам маълумот алмашилди.
Мавзуга оид
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
12:00 / 11.10.2024
Танзила Норбоева Имомали Раҳмон билан учрашди
18:54 / 09.10.2024