Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz таҳририяти Ўзбекистон аҳлини Рамазон ойи билан муборакбод этади
Яратганга беҳад шукрлар бўлсин-ки, жаннатмонанд диёримизга ойлар моҳи Рамазони шариф кириб келди. Бу ойнинг фазилати ҳақида муборак калом Қуръони каримда ва пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг ҳадисларида жуда кўплаб маълумотлар келади. Ушбу ойда қилинган бир яхшилик минг яхшилик этиб ёзилиши, тавбалар қабул бўлиши, инсон қалбига ёпишган қоралик кетиши, шайтонлар занжирбанд этилиши ана шулар жумласидандир.
Kun.uz таҳририяти ана шундай гўзал ой билан барча юртдошларимизни муборакбод этиб қолади. Қилаётган ҳар бир яхши амаллари, Яратган ҳузурида минг ҳисса ошиб қабул бўлиши, тутган рўзалари, тавбалари ва ибодатлари икки дунё саодатига элтишини тилаб қолади. Бу ойнинг ҳар бир дақиқасининг қадрига етиш, ундан унумли фойдаланиш, одамийлик фазилатларини янада шакллантириш ҳар бир инсоннинг, ҳар бир мўмин-мусулмоннинг ҳам фарзи, ҳам қарзидир.
Барчангизга Рамазон ойи қутлуғ келсин!
Мавзуга оид
23:08 / 16.02.2026
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2026 йилги Рамазон тақвимини эълон қилди
17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин
10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади
22:08 / 28.02.2025