Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади
«Азиз юртдошлар, ҳурматли диндошлар! Сизни кириб келган Рамазони шариф билан самимий муборакбод этаман! Аллоҳ бу муборак ойни азиз Ватанимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва барака ойи қилсин», – деб ёзди президент ёрдамчиси.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан табрик йўллади.
«Азиз юртдошлар, ҳурматли диндошлар! Сизни кириб келган Рамазони шариф билан самимий муборакбод этаман! Аллоҳ бу муборак ойни азиз Ватанимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва барака ойи қилсин. Рамазон муборак!» – деб ёзди президент ёрдамчиси.
Аввалроқ “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинганди.
Ушбу фазилатли ойда “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:
🔹эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга;
🔹оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этишга;
🔹атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка.
Мавзуга оид
08:17
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
19:56 / 25.06.2026