Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сицилияда "Трамп музқаймоғи" таклиф қилинмоқда
G7 саммити якунланган Сицилия оролидаги Таормин шаҳридаги музқаймоқ кафеларидан бири АҚШ президенти Дональд Трамп шарафига махсус музқаймоқ сота бошлади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Ширинлик уч рангдаги – қизил, кўк ва оқ шарчалардан иборат. Бу шарчалар АҚШ байроғини ифодалайди. Музқаймоқ The Trump Cup – Трамп кубоги деб аталди.
Музқаймоқ ёрқин-зарғалдоқ ва сариқ рангдаги шакар толаларига ҳам эга. Бу толалар АҚШ етакчисининг соч турмагини ифодалайди.
G7 саммити 27 май куни якунланди. G7 дунёнинг иқтисодий ва саноат жиҳатдан энг ривожланган давлатларидан иборат бўлиб, унга Буюк Британия, Германия, Италия, АҚШ, Канада, Франция ва Япония киради.
Мавзуга оид
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
22:11 / 09.02.2026
Сицилиядаги шаҳар кўчки туфайли жар ёқасига келиб қолди
22:35 / 22.06.2025
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
16:57 / 01.01.2025