Жамият | 11:05 / 29.05.2017
9515
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда ноқулай об-ҳаво 20дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
Ҳиндистоннинг Биҳар штатида яшин уришидан камида 18 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Штат фавқулодда вазиятлар департаменти вакили Анирудх Кумарнинг билдиришича, яшин уриши ҳодисалари якшанба куни штатнинг 8та округида юз берган. Қурбонларнинг кўпчилиги Шарқий Чампаран округида қайд этилган, бу ерда 5 киши яшин қурбони бўлган.
Шу куни яна беш киши Ғарбий Чампаранда ҳалок бўлган. Улар кучли шамол туфайли деворларнинг қулаши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу ерда шамол тезлиги соатга 50-70 километрни ташкил этган. Шу билан штатда ноқулай об-ҳаво қурбонлари сони 23 кишини ташкил этган.
Мавзуга оид
13:20 / 24.10.2024
25 октябр куни ҳарорат 23 даражагача кўтарилади
13:00 / 23.10.2024
24 октябрда куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин
09:20 / 23.10.2024
Моди Ҳиндистоннинг Украина бўйича музокараларда воситачилигини таклиф қилди
23:31 / 22.10.2024