09:44 / 30.05.2017
10710

Қозоғистонда довул вақтида икки киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида довул вақтида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Казинформ" ахборот агентлиги маълум қилди

Таъкидланишича, икки ишчи уй қурилиши майдончасида ҳалок бўлган.  

"Ишчилар довул вақтида шамол бостирмадан шиферни учириб ташлаётганда, уни қоқиб қўйгани тепага кўтарилишган. Шамол уларни томдан итқитиб юборган", деб маълум қилинди хабарда. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Таразда шамол тезлиги 18 м/сонияни ташкил қилган, баъзида 27 м/сониягача етган.

Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Москвада ҳам вайронкор довул кузатилди. Унинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳат олган. Кўплаб дарахтлар илдизи билан қўпорилиб ташланган, биноларнинг томларига шикаст етган.

Top