Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВда қатор давлатлар элчилари билан учрашув бўлиб ўтди
2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда маданий-гуманитар соҳадаги икки томон ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари диққат марказида бўлди.
Шу куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириев билан ҳам учрашув ўтказилди.
Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда жорий йилнинг март ва май ойларида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон учрашувлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Учрашувда икки давлат делегацияларининг халқаро ташкилотлар доирасида ўтказилаётган табдирлардаги иштироки борасида ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026