14:20 / 31.05.2017
8336

Венгер қолиши ҳақидаги хабарлар фонида Санчес ва Ўзил кетишга ҳозирланмоқда

Фото: AFP

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ва жамоа ҳужумчиси Алексис Санчес клубни тарк этмоқчи. Бу ҳақда The Times хабар тарқатди.

Чилилик футболчининг «канонирлар» билан шартномаси муддати тугашига 12 ой қолган, у шартномани узайтирмасдан, шу йилнинг ёзида Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси сафига бориб қўшилмоқчи.

Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигига эришган Ўзил эса кейинги йил ёзида «Эмирейтс»ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Футболчиларнинг бу қарори Арсен Венгер жамоада қолса ҳам ўзгармаслиги айтилган.

Ўзил «канонирлар» сафига 2013 йилда «Реал»дан келиб қўшилган, Санчес эса бир йил ўтиб, «Барселона»дан трансфер қилинганди.

Бундан олдинроқ жамоа бу футболчиларга 280 минг фунтдан иборат ҳафталик маош таклиф этаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Top