Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда гиёҳвандлик моддасини сотиб келган ёш йигит ушланди
Ўтган йили 1998 йилда туғилган Комилжон Сатторов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзи тенги Забихилло Қаландаровга гугурт қутисидаги марихуана гиёҳвандлик моддасини 50 минг сўмга сотади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Ўша куннинг ўзида З.Қаландаров ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тўхтатилади ва унинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилади. Орадан бир ҳафтага яқин вақт ўтгач, бошқа бир танишига яна бир гугурт қутисига жойланган марихуана гиёҳвандлик моддасини 80 минг сўмга ўтказаётганда К.Сатторовнинг ўзи ҳам қўлга олинади.
Суд томонидан айбланувчиларнинг ҳар бирига қилмишига яраша тегишли жазо тайинланди.
Мавзуга оид
09:10
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026