Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арнольд Шварценеггер Трампнинг иқлим бўйича келишувдан чиқиш қарорини танқид қилди
Америкалик машҳур актёр, Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш қарорини кескин танқид қилди. Унинг Трампга видеомурожаатини твиттерда ATTN жойлаштирди.
Актёрнинг айтишича, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш иқтисодиётни барбод қилмайди, аксинча, унинг ривожланишига олиб келади.
"Президент Трамп иқлим бўйича Париж келишувидан чиқишини айтди. Жаноб президент, сизга мурожаатим шундан иборатки, сиз давлат хизматчиси, айниқса президент экансиз, сизнинг биринчи ва энг муҳим вазифангиз одамларни ҳимоя қилишдан иборат. АҚШда ифлосланган ҳаво сабабли ҳар йил 200 минг киши ўлади, дарё ва сойларимизнинг ярми ифлосланган. Биз одамлар касал бўлиб, ўлаётган бир пайтда ҳеч нарса қилмай, қўлларни қовуштириб ўтира олмаймиз, айниқса бошқа бир йўл борлигини билганимизда. Жаноб президент, ўтмишга қараш осонроқ ва қулайроқ эканлигини биламан", деб айтган Арни.
Бундан ташқари, Шварценеггер бу ҳолатга ҳазил билан муносабат билдирди.
"Бир киши тараққиётимизни йўқ қила олмайди. У бизнинг тоза энергияга инқилобий ўтишимизни тўхтата олмайди. Ва ўтмишга қайта олмайди. Буни фақат мен қила оламан", деб айтган актёр "Терминатор" фильмидаги ролига ишора қилиб.
BREAKING: Arnold Schwarzenegger has a blunt message for Donald Trump. #ParisAgreement pic.twitter.com/YI8fcxEeox
— ATTN: (@attn) June 2, 2017
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020