Жамият | 19:20 / 04.06.2017
5250
1 дақиқада ўқилади

Баҳрайнда мамлакатдаги ягона ноҳукумат газетаси ёпилди

Баҳрайн ҳукумати мамлакатдаги ягона ноҳукумат газетаси Al-Wasat’нинг фаолиятини тўхтатди. Бунга эса нашрда Баҳрайн ҳақида номақбул маълумот берилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Баҳрайннинг BNA ахборот агентлиги маълум қилди

Таъкидланишича, нашр "жамиятга нифоқ солувчи ва Баҳрайн қироллигининг бошқа давлатлар билан муносабатларига путур етказувчи" мақолани чоп этган. 

BNA қўшимча маълумот бермаган ва нашрни ёпиш ҳақидаги қарор унинг 4 июндаги сонининг 19-саҳифасида чоп этилган мақоладан кейин қабул қилинганини таъкидлаб ўтган. 

Мавзуга оид