Ҳиндистонда автоҳалокат оқибатида 22 нафар одам тириклайин ёниб кетди
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида даҳшатли йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Йўловчилар автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида ёнғин чиққан. Оқибатда 22 нафар одам тириклайин ёниб кетган, 19 нафари жароҳатланган, деб хабар берди NDTV хусусий ҳинд телекомпанияси.
ОАВ маълумотларига кўра, автобусда 38 нафар йўловчи, 2 нафар ҳайдовчи ва битта чиптачи бўлган. Кўпчилик йўловчилар тўқнашув вақтида уйқуда бўлганлар. Ўт ўчирувчиларга ёнғинни ўчириш учун бир неча соат керак бўлган.
Барча жароҳат олганлар касалхоналарга жойлаштирилганлар, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Шифокорларнинг маълум қилишича, жасадлар жуда кучли ёниб кетгани сабабли уларни таниш мураккаб бўлмоқда.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди жароҳатланганлар ҳаққига дуо қилиши ва вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришини айтган.
Мавзуга оид
19:16 / 20.10.2024
Тошкентдаги бир нечта хонадонда ёнғин содир бўлди
19:20 / 17.10.2024
Бангладеш халқаро трибунали собиқ бош вазир Ҳасинани ҳибсга олишга ордер берди
18:35 / 16.10.2024
Тошкентдаги Miran меҳмонхонаси ҳудудида ёнғин чиқди
19:05 / 14.10.2024