Спорт | 20:56 / 05.06.2017
12831
1 дақиқада ўқилади

«Ньюкасл» собиқ футболчиси машғулот вақтида вафот этди

Англиянинг «Ньюкасл» клуби ва Кот-д’Ивуар терма жамоаси собиқ яримҳимоячиси Шейк Тиоте Хитой клуби машғулотлари жараёнида ҳушидан кетиб йиқилган ва шундан сўнг вафот этган. Бу ҳақда маҳаллий Cnhubei.com нашри хабар тарқатди. 

Манба берган хабарга кўра, охирги вақтларда Хитойнинг нуфузи жиҳатдан иккинчи лигаси вакили саналган «Бейжин Энтерпрайзес» жамоаси сафида тўп сураётган 30 ёшли ивуарлик футболчи машғулотлар вақтида ҳушидан кетган ва зудлик билан шифохонага етказилган. У ерда шифокорлар футболчининг ўлимини қайд қилишган. 

Ўлим сабаби ҳозирча маълум қилинмаяпти. Шунингдек хабар клуб томонидан расман тасдиқлангани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, Тиоте 2017 йилнинг февралида Хитой клуби сафига бориб қўшилганди. 

Мавзуга оид