Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Терма жамоада навбатдаги йўқотиш. Марат Бикмаев жароҳати сабаб Эронга қарши ўйнамайди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор яримҳимоячиси Марат Бикмаев жароҳати туфайли Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.
“Локомотив” аъзоси кеча, 6 июнь куни Таиландга қарши (2:0) ўтказилган ўртоқлик ўйинида жароҳат олиб, 52-дақиқа майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.
Дастлабки тиббий текширув натижаларига кўра, Марат Бикмаев Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинига қадар тиклана олмаслиги маълум бўлди. Шу жумладан, Даврон Хошимов клубда орттириб олган жароҳатидан бутунлай фориғ бўлмади ва у ҳам Теҳрон сафарини ўтказиб юборади.
Аввалроқ жароҳатлари туфайли Виталий Денисов (“Локомотив” Москва), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент) ва Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”) олинган жароҳатлари сабаб терма жамоанинг Таиланд ва Эронга қарши беллашувларини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь, душанба куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45 да бошланиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
12:36 / 19.08.2020
Ўзбекистон - Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошқа санага кўчирилди
12:19 / 24.06.2020
Ўзбекистон миллий жамоаси Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
16:56 / 11.06.2020
ФИФА янги рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон ўрнида қолди
19:58 / 23.02.2020