Ўзбекистон ОТМларида Ҳаракатлар стратегияси хоналари очилмоқда
6 июнь куни Тошкент Давлат иқтисодиёт ҳамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетларида биринчи Ҳаракатлар стратегияси хоналари ўз фаолиятини бошлади. Бундан кўзланган асосий мақсад - Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясига янада кенгроқ жалб қилишдир.
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан ўтказилган тадбирда таълим муассасалари раҳбарлари, марказ вакиллари, иқтидорли талабалар ва журналистлар иштирок этишди.
Ахборот хоналарида фаолият олиб борувчи кўнгиллилар Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтказиладиган тадбирлар ҳақида маълумот тарқатиш, турли мавзуларда сўровномалар ўтказиш орқали жамоатчилик фикрини ўрганиш, семинар ва тренинглар ташкил қилиш, ёшларни турли дастурлардаги иштирокини кенгайтириш ва яна бошқа кўплаб вазифалар билан шуғулланади.
“Ҳаракатлар стратегияси” хоналарининг вазифалари:
• Ҳаракатлар стратегиясинингкўнгиллилар гуруҳига иқтидорли талабаларни фаол жалб қилиш;
• Мунтазам турли семинар, тренинг ва амалий учрашувлар ташкил этиш;
• Ҳаракатлар стратегияси доирасида таълим, ватанпарварлик, спорт-соғломлаштириш, маданий-маърифий, кўнгилочар, санъат, хайрия, расмий ва бошқа турдаги ижтимоий аҳамиятга эга тадбирларни ўтказиш;
• Ижтимоий сўровлар ўтказиш, шунингдек бошқа долзарб мавзулар юзасидан асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;
• Таълим ва ёшларга оид лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
• Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтказиладиган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳларни ташкил этиш: турли лойиҳа (халқаро ва маҳаллий миқёсдаги форум, акция, ўқув-оромгоҳи, конференция)ларда иштирок этиш учун иқтидорли ёшларни саралаш;
• Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида Ҳаракатлар стратегияси доирасида доимий тизимли акциялар, хусусан:
• Ўз соҳасининг мутахассиси бўлган ёш профессионаллар, спортчилар, талабалар, халқаро танлов иштирокчилари ва бошқа истеъдодли йигит-қизларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва сенаторлар иштирокида тақдирлаш;
• Ёш журналистлар, блогерлар, фотосуратчилар, тасвирчилар, муҳаррирлар ва Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган чора-тадбирлар бажарилишининг боришини ёритувчи ОАВ ҳамда жамоатчилик мониторингини амалга оширувчи вакиллар иштирокида Медиа-конференциялар ўтказиш.
Мавзуга оид
17:18 / 06.10.2021
Ҳаракатлар стратегияси учун 5 йилда 114 трлн сўм ва салкам 31 млрд доллар сарфлангани маълум қилинди
11:34 / 18.01.2019
Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар либераллаштирилади
11:30 / 18.01.2019
Ўзбекистонда янги умуммиллий ҳаракат ташкил этилди
11:18 / 18.01.2019