Жаҳон | 17:12 / 08.06.2017
8759
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Донбассдаги конлар устидан назоратни қайтаришини маълум қилди

Фото: AP

Украина президенти Пётр Порошенко Киев Донбассдаги антрацит конлари устидан назоратни қайтаришига ишончи комил эканини билдирди.

«Биз аниқ ишонамизки, босиб олинган ҳудудларни озод қиламиз, биз Украинанинг антрацит конларини қайтарамиз ҳамда нима самарали бўлиши ва қандай кўмирдан фойдаланишни танлаймиз», - дея маълум қилган президент Триполь ИЭСда чиқиш қилиб. «112 Украина» телеканали уни эфирга узатган.

Порошенконинг таъкидлашича, айни дамда Змиёв ИЭС энергоблокларининг модернизацияси якунланган.

Аввалроқ, Украина энергетика вазирлиги 2019 йилга келиб кўмирнинг антрацит гуруҳидан бутунлай воз кечиш борасида режаларга эга экани ҳақида маълум бўлганди.

Мавзуга оид