Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин терроризмга қарши кучларни бирлаштиришга чақирди
Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммити вақтида иштирокчи давлатлар раҳбарларига қарата терроризмга қарши биргаликда курашиш зарурлиги ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, терроризм билан кураш комплекс характерга эга бўлиши ва барча мамлакатлар конструктив бирлашиш йўлидан бормоғи лозим.
Россия президенти чегараларнинг хавфсизлигини таъминлаш ШҲТ фаолияти учун муҳим ҳисобланиши, айни кунда «терроризм ва экстремизмнинг янги тўлқини» ташкилот олдига муҳим вазифалар қўйишини таъкидлаган.
«Аввал ҳам бир неча марта айтганимдек, бу ёвузликка қарши фақат барча кучларни бирлаштирган ҳолда қатъий ва ҳалол курашиш мумкин. Террористларга қарши кураш муросасиз руҳда бўлиши керак», — деган Путин.
У терроризм ғояларига қарши кураш давомида бундай ғояларнинг келиб чиқишининг ижтимоий ва иқтисодий сабабларини ўрганиш, бунда эса ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг аҳамияти ортиши ҳақида қўшимча қилган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026