Жаҳон | 21:05 / 11.06.2017
16700
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Эрон Қатарга озиқ-овқат ёрдами беришни таклиф қилди

Фото: РИА Новости

Россия ва Эрон Қатарга озиқ-овқат ёрдами беришни таклиф қилди, бироқ Қатарга ҳозирча бу ёрдам керак эмас, деб айтди Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний.

"Эрон бошқа дўстона давлатлар каби ёрдам таклиф қилди. Россия ҳам зарурат бўлса, ёрдам беришини айтди. Бироқ айни вақтда бундай эҳтиёж юзага келмаган. Ҳозир биз қўллаётганларимиз Туркия ва бошқа давлатлардан каналлардир", деб айтди Ол Соний "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида.   

5 июнда Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Доҳани террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва Яқин Шарқдаги вазиятни беқарорлаштиришда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларни узишди. Кейинроқ бошқа бир қатор давлатлар ҳам Қатар билан алоқаларни узишларини маълум қилганлар. Доҳа бунга жавобан чоралар кўрмаслигини айтган.

Мавзуга оид