Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байкалортидаги жиддий ЙТҲда қурбон бўлганлар сони 13 кишига етди
Россиянинг Байкалорти ўлкасида юз берган йирик ЙТҲ оқибатида жабрланган аёл Петрозаводск-Байкалорти касалхонасининг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди. Шу тариқа, ушбу ЙТҲ сабаб ҳаёт билан видолашганлар сони 13 кишига етди, деб хабар бермоқда РИА Новости ўлка соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан.
"Туман касалхонасининг жонлантириш бўлимида аёл киши вафот этди. Қурбонлар сони 13 кишига етди", - дея хабар берган агентлик суҳбатдоши.
Ўлка соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, автобус ичида бўлган 51 йўловчидан 37 нафари жароҳат олган, икки шахс шифохонага боришдан бош тортди. Автобус ҳайдовчиси оғир аҳволда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни кечқурун “Байкал” федерал автомобиль йўлининг 702-километрида ичида зиёратчилар бўлган автобус ағдарилиб кетди. Байкалорти соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, автобус 51 кишини Чита шаҳрига олиб кетаётган бўлган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026