Газ идорасининг фирибгар назоратчиси ушланди
Ромитан тумани, Қаҳрамон қишлоғида яшовчи, М.Сайфуллаеванинг ёзган аризаси бўйича олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлари давомида Ромитан тумани, Муғонча МФЙ, Арабхона қишлоғида яшовчи, “Ромитангаз” филиали назоратчиси М.Бозоров М.Сайфуллаеванинг ишончига кириб, табиий газдан бўлган 1500.000 сўм қарзи борлигини айтиб, қарздорлигини 725.000 сўм эвазига тўлаб беришни ваъда қилган, деб хабар бермоқда Бухоро ИИБ.
У ундан ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уларни Ромитан тумани Почта алоқа тармоғи касаначиси М.Мадиева билан биргаликда расман кассага кирим қилмасдан сохта кирим касса ордерини тузиб, расмий хужжатларни сохталаштирганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан М.Бозоров ва М.Мадиеваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси ва 228-моддаси 1-қисмлари жиноят иши қўзғатилган.
Муқаддам, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168, 228 ва 28-211 моддалари билан бир неча маротаба судланган Нигора Муродова ҳам ўзининг қинғир ишларини яна давом эттириб, тузалиш йўлига ўтмасдан жиноятнинг боши берк кўчаларига такрор киришни лозим топди.
Бухоро тумани, Работиқалмоқ МФЙ, Кўчкисафет қишлоғида яшовчи фуқаролар У.Асдонов ва Г.Азимоваларнинг ишончига кириб, табиий газдан бўлган қарздорликларини «Бухоро туман газ» таъминоти компьютер базасидан ваколатли танишлари орқали тўлиқ қопланганлиги тўғрисида маълумотнома тайёрлаб беришини ваъда қилган ҳолда улардан 4.600.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.
Мавзуга оид
15:43 / 03.08.2024
10 йилдан бери қидирувда бўлган автофирибгар Туркияда ушланди
16:28 / 24.07.2024
Полшада ўсмирларни пичоқлади дейилган ўзбекистонлик йигит аслида жабрланувчи бўлиб чиқди
08:39 / 10.02.2024
Қашқадарёда юзлаб одамларни қарийб 6,5 млрд сўмга чув туширган фирибгарлар қидирилмоқда
13:00 / 19.12.2023