Қашқадарёда юзлаб одамларни қарийб 6,5 млрд сўмга чув туширган фирибгарлар қидирилмоқда
Улар бир ой ичида 600 дан ошиқ одамни чув тушириб, қочиб кетгани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилоятида 600 нафардан зиёд фуқарони қарийб 6,5 миллиард сўмга чув туширган фирибгарлар қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Данғара туманида 1993 йилда туғилган С.Н. 2023 йил 19 сентябр куни Қарши шаҳрида “Қарши кредит” МЧЖни ташкил этган.
У МЧЖга 1999 йилда Тошкент шаҳрида туғилган С.Ж.ни иш бошқарувчи этиб тайинлаган. Бироқ С.Ж. савдо-сотиқ, реклама ва бошқа аҳолига хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланиши лозим бўлса-да, ғайриқонуний равишда кўплаб фуқароларнинг пул-маблағларини кредит бериш орқали жалб этишга эришган.
С.Ж. жиноий шериклари билан биргаликда жуда кўп маблағларни ўзлаштириш мақсадида одамларга дастлабки тўлов эвазига кредитга пул беришга келишиб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида пулнинг 20 фоизини олиб, қолган, ваъда қилинган пулларни мижозларга бир ой ичида нақд пул кўринишида беришини айтиб, мижозларининг ишончини қозонган.
Шундан сўнг мижозлар билан шартнома имзолаб, пулларни олиб қолишади ва уларни ҳисоб рақамларига ўтказгандай кўрсатишади. Шу тариқа 2023 йил 19 сентябрдан 2023 йил 26 октябргача бир ойдан кўпроқ вақт давомида 606 нафар одамдан 6 млрд 462 млн 550 минг сўм пулларни қабул қилиб олган.
Сўнг жуда кўп миқдордаги пулларни нақд пул кўринишида ўзлаштириб, ўзларининг шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан 2023 йил 4 октябр куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, гумонланувчилар С.Н. ва С.Ж. номаълум томонга яширингани сабабли уларга нисбатан сиртдан қамоқ эҳтиёт чораси тайинланиб, қидирув эълон қилинган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Навоий кўчасида қурилиши битмаган бино том қисмида ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 11:56
-
Германия ТИВ раҳбари Хитойни Москвага таъсир ўтказишга чақирди
Жаҳон | 11:50
-
Самарқанд нўхат шўраги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди
Ўзбекистон | 11:37
-
Путин ва Трампнинг суҳбатидан кейин ҳам Россия Киевга зарба беришда давом этмоқда
Жаҳон | 11:06
Мавзуга оид

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

23:00 / 30.06.2025
Қашқадарёдаги иккита дўконда ёнғин чиқди

12:58 / 28.06.2025
Малайзия Қашқадарёда кичик гидроэлектр станцияларини қуради

19:16 / 20.06.2025