LG’нинг WebOS 3.5 SMART TV платформаси хавфсизликни баҳолаш умумий мезонлари бўйича сертификатланди
Янги Smart TV платформаси махфийликнинг кучли ҳимоясини таъминлаш учун хавфсизлик умумий мезонлари бўйича нуфузли халқаро сертификацияни қўлга киритди
LG’нинг Smart TV функциясига эга WebOS 3.5 платформаси иловалар хавфсизлигини таъминлаш учун 1.0 Версия дастурий таъминотини ишлаб чиққани орқали умумий мезонлар бўйича нуфузли Сертификацияни қўлга киритди. LG бутун дунёда тан олинган хавфсизлик тизимининг яна бир сертификациясини олиб, Smart TV функциясига эга тезевизорлари хавфсизлик нуқтаи назаридан энг илғор телевизорлар эканини исботлашда давом этмоқда. Тан олиш истеъмолчилар Интернетга уланган ўз қурилмаларида махфийликнинг эҳтимолий бузилишидан хавфсираётган бир пайтда рўй берди.
Ҳимоя менежери, WebOS 3.5 хавфсизликнинг дастурий модули хавфсизликни баҳолашнинг умумий мезонлари бўйича Сертификатлаштиришда қўлланилувчи қаттиқ ўлчовларга мос равишда синовдан ўтказилди. ISO IEC 15408 халқаро стандартлари ҳукуматлар, банклар ва бошқа ташкилотлар томонидан алоҳида маҳсулотлар ҳимояси имкониятларини баҳолаш учун ишлатилади. Улар орасида бутун дунё бўйлаб 27 иштирокчи давлатлар бор - Австралия, Франция, Япония, Корея ва АҚШ кабилар. * Синовдан ўтказиш давомида Smart TV ҳимоясининг уч босқичи текширилди: иловалар ўрнатиш ҳимояси, иловаларни бажариш ҳимояси ва рақамли ҳуқуқларни бошқаришни шифрлаш орқали (DRM) илова контентининг ҳимояси.
LG WebOS 3.5 иловалар ўрнатишнинг ажойиб ҳимоясини таъминлайди ва рухсат этилмаган иловалар ўрнатишни тўсиб қўяди, ҳамда рақамли имзони текширишнинг қаттиқ жараёнини ўтказади. LG App Store сервери рақамли имзони яратиш жараёнини назорат қилади, бу WebOS 3.5 томонидан фақатгина LG App Store дўконидан юклаб олинган иловалар ўрнатилишини таъминлайди. Шунингдек, LG WebOS 3.5 платформа иловаси (“асл иловалар” деб аталувчи) ёки веб-иловаларнинг турига қараб ҳимоясини ҳам таъминлайди. “Асл” иловалар учун WebOS 3.5 “қумдон” технологиясини амалга оширади, бу ҳар бир иловани рухсат этилмаган тизимли каталоглар/файллар, қурилмалар файли ва бошқа маълумотларга киришини тўсиб қўйиш учун ҳимоя атрибутига мувофиқ қилинади. LG WebOS 3.5 веб-иловаларга фақатгина тасдиқланган дастурлар интерфейсидан (API) фойдаланиш имконини беради. Бунда ушбу веб-иловалар файл тизимидаги махфий маълумотга тўғридан-тўғри кира олмайди. Бундан ташқари, янги WebOS платформаси оператив хотирада бор бўлган шифрланган нарсани дешифрлаш ва шифрланган нарсанинг захира нусхасини флэш-хотирада яратиш учун мўлжалланган DRM лицензиясини қаттиқ текширувдан ўтказиш жараёнини таклиф этади.
“Биз WebOS 3.5 иловаларнинг жуда яхши ҳимояси ва махфийликнинг энг юқори даражасини таъминлаши учун барча ишни қилдик”, - деди LG Home Entertainment Company компаниясидаги тадқиқотлар ва ишланмалар бўлими раҳбари ва катта вице-президент Ж. Х. Хван (J. H. Hwang). “Мижозларнинг маҳсулотлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар юзасидан хавотирини инобатга олиб, биз Smart TV платформамиз хавфсизлигини кучайтирдик. Умумий мезонлар бўйича Сертификацияни олиш, биз маълумот махфийлиги ва мижозлар маълумотини ҳимоя қилиш масаласида тўғри йўлдан кетаётганимизни тасдиқлайди”.
Реклама ҳуқуқи асосида