Жамият | 19:06 / 13.06.2017
17383
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг яхши ва ёмон аэропортлари маълум қилинди

Буюк Британиянинг тўртта аэропорти дунёнинг энг ёмон ҳаво қўналғалари рейтингидан жой олди, деб хабар бермоқда Sky News.

Рўйхат рейс ушланиб қолганда товон пули тўлаш масалалари билан шуғулланувчи AirHelp компания томонидан йўловчиларни сўровдан ўтказиш асосида тузилди.

Рейтингда энг ёмон аэропорт сифатида Кувайт халқаро аэропорти эътироф этилди.

Иккинчи ўринни Лондоннинг Гатвики эгаллаган бўлса, учинчи – Британиянинг Манчестери аэропорти, тўртинчи – АҚШдаги Ньюарк, бешинчи – Буюк Британиядаги Станстед, олтинчи – Шотландиядаги Эдинбург, еттинчи – Ҳиндистондаги Мумбай, саккизинчи – БААдаги Дубай, тўққизинчи – Бангкокдаги Суварнабхуми, ўнинчи поғонани эса – Ҳиндистоннинг Деҳлисидаги аэропорт банд этди.

Шунингдек, компания энг яхши аэропортлар рўйхатини ҳам тузиб чиқди: биринчи ўрин – Сингапурдаги Чанги, иккинчи – Германиядаги Мюнхен, учинчи – Ҳонгконг аэропорти, тўртинчи – Даниянинг Копенгагени, бешинчи поғона – Финляндиянинг Хельсинкисидаги аэропортга насиб этди.

Мавзуга оид