Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ис газидан бензин олиш технологияси ишлаб чиқилди
Хитойлик олимлар ис газини бензинга айлантириш бўйича янги технологияни таклиф этишмоқда. У истиқболда иссиқхона газларининг атмосферага чиқарилишини камайтириши мумкин. Shanghai Daily нашрининг ёзишича, новаторлик услубининг муаллифлиги Паст углеродли конверсия, фан ва техника лабораторияси (CAS Key Laboratory of Low-Carbon Conversion Science and Engineering) билан ҳамкорликда тадқиқот олиб борган Шанхай истиқболли тадқиқотлар институти (Shanghai Advanced Research Institute)га тегишли.
Хитой, айни вақтда, атмосферага иссиқхона газларини энг кўп чиқарувчи мамлакатлар сирасига киради. Янги технология бу муаммони ҳал этишнинг истиқболли йўли бўлиши мумкин. Чунки, ис гази атмосферада кенг тарқалган иссиқхона газларидан биридир.
"Ис гази инерт бўлгани сабабли бунгача қўлланилган усуллар метанол каби кимёвий моддалар олинган. Бизнинг кашфиётимиз уни икки ёки уч углеродли модда, масалан бензинга айлантиришга имкон беради", - деб ҳикоя қилган лойиҳа иштирокчиларидан бири Чжун Ляншу. Бунда ишлаб чиқарилаётган бензин таркибида нитрид ва сульфид қўшимчалари бўлмайди.
Ушбу технологиянинг истиқболли эканига қарамай, олимларнинг тан олишича, уни саноат миқёсида қўллаш масаласи, ишлаб чиқариш қимматлиги туфайли савол остида қолмоқда.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
18:39 / 16.06.2026