Ўзбекистон | 17:29 / 13.06.2017
58518
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги мобил алоқа операторларига жазо қўлланди

Фото: Sputnik

Ўзбекистондаги мобил алоқа операторларига тармоқ сифат кўрсаткичлари ёмонлашуви бўйича молиявий санкциялар (жарималар) қўлланди. Бу ҳақда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси матбуот хизмати маълум қилган.

Мобил алоқа хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида инспекция томонидан операторларнинг ойлик маълумотлари ва тармоқ сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинган.

Ўтказилган таҳлил натижалари барча операторларининг мобил алоқа тармоқлари сифат кўрсаткичлари ёмонлашганини кўрсатган:

- радиоалоқа узаткичлари ишлашида корхонанинг айби билан узилишлар;
- муваффақиятсиз уланишлар сони;
- ўрнатилган уланишда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони;
- интернет тармоғига муваффақиятсиз уланишлари сони;
- интернет тармоғида ўрнатилган уланишларда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони.

«Юқорида келтирилган сифат кўрсаткичлари таҳлили, лицензия шартномаси талаблари бажарилмагани ва мобил алоқа тармоғи сифат кўрсаткичларнинг ёмонлашуви, шунингдек оператор айби билан юзага келган асосли мурожаатлар бўйича Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) тўғрисида»ги 2000 йил 14 августдаги 318- сон қарорига асосан мобил алоқа операторларига молиявий санкциялар (жарималар) қўлланилди», дейилган хабарда.

Лицензия шартномаси талаблари бажарилиши ва мобил алоқа хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида барча мобил алоқа операторларига тегишли кўрсатмалар берилган.

Мавзуга оид