Спорт | 12:58 / 14.06.2017
11215
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон армрестлинг бўйича Осиё чемпионатида 48 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси 16-18 ёш, 19-21 ёшлилар ва имконияти чекланган эркак ҳамда аёл спортчилар ўртасида армрестлинг бўйича Осиё чемпионатида 48 та медални қўлга киритди. Қирғизистоннинг Бостерисида 5-12 июнь кунлари бўлиб ўтган мусобақада 16 давлатдан келган 500 га яқин спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон жамоаси вакиллари 18 олтин, 13 кумуш ва 17 бронза медалларини қўлга киритди ҳамда якуний жадвалда учинчи ўриндан жой олишди.

Имконияти чекланган спортчилар ўртасида Камола Абдураҳмонова, Наргиза Азимова, Тўлқинжон Йўлдошев, Сардор Худойбердиев иккитадан олтин медални қўлга киритди. 

16-18 ёшлилар ўртасида Назокат Солиева икки бор тенгсиз бўлган бўлса, Ирода Қодирова, Мухлиса Турсунбоева, Бекзод Олимов ва Шамшод Эргашев ҳам олтин медалларни қўлга киритди.

19-21 ёшли спортчилар ўртасида Дониёр Улашев, Муҳаммад Султонов ва Султон Неъматуллаев (иккита “олтин”) Осиё чемпионларига айланишди.

Мавзуга оид