Жамият | 12:38 / 15.06.2017
19287
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳурда тиббиёт коллежининг уч нафар талабаси шифохонага ётқизилди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида ёнғин юз берди.

Пойтахт ИИББнинг хабар беришича, 2017 йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 13:40ларда, Шайхонтоҳур туманидаги тиббиёт коллежининг бир гуруҳ ўқувчилари эҳтиётсизликлари оқибатида, туғилган кунни нишонлаш жараёнида ёниб турган шамлар билан газ (гелий) тўлдирилган шарлар туташиб ёнғин келиб чиққан ва уч нафар коллеж талабалари турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

“Ҳаво шарлари билан ўйнамасликни ва улардан фойдаланмасликни сўраймиз”, - дейилади ИИББ хабарида.

Мавзуга оид