Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди
Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 15 июндаги буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Равшан Ражаббаевич Машарипов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Сирдарё вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ ўтган йилнинг мартидан Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Шерзод Облоқулов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026